Хоразмдаги «Урганч — Хонқа — Ҳазорасп — Тошсоқа — Амударё — А380» автойўли реконструкцияси учун 294 млн доллар маблағ сарфланади. Лойиҳани молиялаштириш учун ЕТТБнинг 238 млн доллар миқдоридаги кредити жалб этилди. Шунингдек, йўл бўйлаб 30 минг туп дарахт экиш режалаштирилмоқда.
Президент 2024 йил охиригача 2 трлн сўмлик ишларни бажариш, жумладан, 570 минг гектарда сув таъминотини яхшилаш, 13 минг километр йўл, 195 та кўприкни фойдаланишга топшириш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, 2 мингдан ортиқ кўп қаватли уй барпо қилиш режалаштирилмоқда.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонга «Урганч — Хонқа — Ҳазорасп — Тошсоқа — Амударё — А380 автомобиль йўли»ни реконструкция қилиш ва Амударё устидан кўприк қуриш учун 238 миллион долларгача кредит ажратди. Реконструкциядан сўнг бир қаторли йўл икки қаторли автомобиль йўлига айланади.
Хитойнинг CITIC Construction компанияси Тошкент-Чиноз йўлини реконструкция қилиш лойиҳасига қизиқиш билдирмоқда. Уни таъмирлаш 2022 йил бошида муҳокама қилинганди. Компания, шунингдек, Ўзбекистонда пулли йўллар қуришни режа қилмоқда.
Президент қарори билан 1 январдан йўл қурилишига синов тариқасида хусусий сектор жалб қилинади. Бундан ташқари, иссиқ кунларда юк машина ва автопоездларга йўлларда ҳаракатланишига чекловлар киритилади.
2022 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жами 2606 км узунликда цемент-бетон қопламали ички йўллар қурилади. Йўл манзиллари жамоатчилик фикри ва таклифлари асосида шакллантирилади.
Тошкентдаги «Туркистон» метро бекати устидаги кўчанинг бир қисми фойдаланишга топширилганидан олти ой ўтиб чўкди. Кўча президент томонидан 2020 йил Мустақиллик байрами арафасида очилган эди. Пудратчи Transyo`lqurilish-Jizzax (тендерсиз танланган) кўча «Ўзбекистон темир йўллари»га қарашли «Кўприкқурилиш» трести корхонаси айби билан чўкканини маълум қилди. Лойиҳада Тошкент ҳокими билан боғлиқ лойиҳа ташкилоти ҳам иштирок этган. «Газета.uz» вазиятни ўрганди.
Сенаторлар 2019−2020 йиллар ва 2021 йилнинг биринчи ярмида транспорт соҳасидаги корхона ва ташкилотларнинг 375 нафар ходими жиноий жавобгарликка тортилгани, уларнинг 358 нафари коррупцияда айбланган. Ушбу жиноятлар ортидан 24 млрд маблағ талон-торож қилинган. Қолаверса, Автомобиль йўллари қўмитаси тизимидаги 149 нафар ходим жиноят содир этган.
Адлия вазирлиги автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш борасидаги барча маълумотлар жойлаштириладиган очиқ платформани ишга туширишни таклиф қилди. Унинг ёрдамида йўл инфратузилмасига йўналтирилган маблағларнинг сарфланишини назорат қилиш ва йўллардаги носозликлар ҳақида хабар бериш мумкин бўлади.
2020 йилда йўл ва кўприк қурилиш соҳасида бюджетдан ажратилган пулларни ўзлаштириш ҳолати бўйича 40га яқин жиноят иши очилгани ва уларда 11,5 млрд сўмлик давлат мулки талон-торож қилингани фош этилди. Шунингдек, йўл қурилишлари ҳалигача СССР стандартлари асосида олиб борилаётгани маълум қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг